Logo

Ўзбекистон ва Венгрия ТИВ раҳбарлари ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар

Октябрь 31, 2025. 16:10 • 31 сония

227
Ўзбекистон ва Венгрия ТИВ раҳбарлари ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 31 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто жаноблари билан самимий ва самарали учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Суҳбат давомида мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг барча йўналишларида барқарор ривожланиб бораётган ижобий суръатларни муҳокама қилдик.

Венгриянинг доимий қўллаб-қувватлаши ва икки ҳамда кўп томонлама форматларда ўзаро манфаатли алоқаларни янада мустаҳкамлашга бўлган умумий интилишини юксак қадрлаймиз".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш