Ўзбекистон ва Люксембург ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар
Октябрь 22, 2025. 09:20 • 41 сония
• 192
ТОШКЕНТ, 22 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Люксембург Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар ва савдо ҳамда ҳамкорлик вазири Ксавье Беттел билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Люксембург Бош вазир ўринбосари, ташқи ишлар ва савдо ҳамда ҳамкорлик вазири Ксавье Беттел жанобларига самимий ва илиқ қабул учун миннатдорлик билдирамиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Бугун шаҳар ва унинг бой мероси билан яқиндан танишдик. Шунингдек, Ўзбекистон ва Люксембург ўртасидаги шерикликни янада чуқурлаштириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни истиқболли йўналишларда кенгайтириш масалаларида самарали фикр алмашдик.
Ўзаро мулоқотни мустаҳкамлаш ва узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган умумий интилишларимиз икки мамлакатнинг барқарор тараққиёти ва фаровонлигига хизмат қилади".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди