Ўзбекистон ва Шимолий Македония ташқи ишлар вазирлари кўплаб йўналишларда ҳамкорликни янада кенгайтириш тарафдори эканликларини тасдиқладилар
Сентябрь 26, 2025. 11:38 • 33 сония
• 239
ТОШКЕНТ, 26 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нью-Йорк шаҳрида Шимолий Македония ташқи ишлар ва ташқи савдо вазири Тимчо Муцунски билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Шимолий Македония ташқи ишлар ва ташқи савдо вазири Тимчо Муцунски жаноблари билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Учрашув чоғида ташқи ишлар вазирликлари ўртасида мунтазам сиёсий маслаҳатлашувларни йўлга қуювчи Идоралараро ҳамкорлик тўғрисидаги протоколни имзоладик. Мазкур муҳим қадам ўзаро мулоқотни янада чуқурлаштириш ва шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Биз кўплаб йўналишларда ҳамкорликни янада кенгайтириш тарафдоримиз".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди