Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Деҳли шаҳрида "Марказий Осиё - Ҳиндистон" ишбилармонлар кенгаши йиғилишида иштирок этди
Июнь 06, 2025. 00:26 • 37 сония
• 656
ДЕҲЛИ, 5 июнь. / "Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палаталари федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган "Марказий Осиё – Ҳиндистон" ишбилармонлар кенгаши йиғилишида иштирок этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Бугун Нью-Деҳлида ҳамкасбларим билан биргаликда Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палаталари федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган "Марказий Осиё - Ҳиндистон" ишбилармонлар кенгаши йиғилишида иштирок этдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – "Марказий Осиё - Ҳиндистон" 4-вазирлар учрашуви арафасида бўлиб ўтган ушбу муҳим йиғилиш иқтисодий шерикликни мустаҳкамлаш ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ҳиндистон вакилларини бирлаштирди.
Мулоқот давомида минтақамиз ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо ва инвестициявий алоқаларни чуқурлаштириш учун улкан салоҳият мавжудлигини таъкидладик".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди