Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Қоҳирада Мисрнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашди
Июнь 14, 2026. 11:00 • 2 дақ
• 9
ТОШКЕНТ, 14 июнь. /“Дунё” АА/. Кеча Қоҳирада Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Мисрнинг етакчи ишбилармон доиралари вакиллари ва йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Миср саноатчилари федерациясида мамлакатнинг етакчи ишбилармон доиралари ва йирик компаниялари раҳбарлари билан кўришдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Самарали кечган учрашувда “ACDIMA Group”, “Alexx-Performance”, “Bell Energy”, “DALTEX Co”, “EFC Plants”, “Elsewedy Electric”, “ORASCOM Construction”, “Seagull Petroleum and Mining”, “REDCON Construction”, “Travco Group”, “In2Metals” каби нуфузли компаниялар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирок этди.
Давра суҳбатида Миср саноатчилари федерацияси раиси Муҳаммад Заки ал-Сувайдий жаноблари билан атрофлича фикр алмашдик. Икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, саноат кооперациясини ривожлантириш ва янги инвестиция лойиҳаларини илгари суриш масалалари муҳокамалар марказида бўлди.
Миср ишбилармон доиралари билан саноат кооперацияси, энергетика, қурилиш, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, логистика ва инфратузилма соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдик.
Ўзбекистон мисрлик инвесторлар ва саноатчилар учун ишончли ва очиқ ҳамкор бўлиб қолади”.
“Дунё” АА сурати
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси