Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари Самарқандда икки ва кўп томонлама шакллардаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар
Ноябрь 01, 2025. 16:57 • 35 сония
• 374
ТОШКЕНТ, 1 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Самарқандда Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин жаноблари билан самарали ва очиқ мулоқот ўтказдик – деб ёзди ўзининг телеграм-каналида Ўзбекистон ТИВ раҳбари. – Учрашувимиз давомида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларнинг изчил ривожланиб бораётганлигини муҳокама қилдик ҳамда дўстлик, ишонч ва яқин қўшничилик ришталарини янада мустаҳкамлашга бўлган ўзаро садоқатимизни яна бир бор тасдиқладик.
Мамлакатларимиз биргаликда Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни, ўзаро боғлиқликни ва барқарор тараққиётни янада кучайтиришга интилади".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди