Франция элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда
Август 12, 2025. 13:12 • 53 сония
• 525
ТОШКЕНТ, 12 август./ "Дунё" /. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Франция элчиси Орелия Бушезни қабул қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Мамлакатимизда ўз фаолиятини якунлаётган Франциянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Орелия Бушез хонимни бугун ТИВда қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Сўнгги йилларда Ўзбекистон- Франция икки томонлама алоқалари мислсиз динамикани намоён этди, мамлакатларимиз тарихий марраларга эришди, давлатларимиз стратегик ҳамкорларга айланди.
Элчи хонимнинг алоқаларимиз сарҳадларини кенгайтиришга қўшган доимий ҳиссасини юксак қадрлаймиз ва янги фаолиятида барча ютуқларни тилаймиз".
Эслатиб ўтамиз, Орелия Бушез 2021 йил 27 декабрь куни Ўзбекистон Президентига Франциянинг мамлакатимиздаги элчиси сифатида ишонч ёрлиқларини топширган эди.
Франция элчиси "Дунё" АА учун берган интервьюларидан бирида, "Ўзбекистон чуқур иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар йўлидан бормоқда. Бу ўзгаришлар инвестиция, қўшма корхоналар ва савдо шерикликлари учун янги уфқларни очяпти. Франция бошқа муҳим тармоқлар қатори инновациялар ва технологиялар соҳасида ҳам бой тажрибага эга бўлиб, бу жараёнда фаол иштирок этишга тайёр", – дея таъкидлаган эди.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди