Logo

Элчи Аурелия Бушез: III Тошкент халқаро инвестиция форуми француз компаниялари ва инвесторлари учун Ўзбекистоннинг салоҳиятини ва ривожланишга интилишини англаш учун ноёб имконият яратди

Май 03, 2024. 12:00 • 45 сония

194
Элчи Аурелия Бушез: III Тошкент халқаро инвестиция форуми француз компаниялари ва инвесторлари учун Ўзбекистоннинг салоҳиятини ва ривожланишга интилишини англаш учун ноёб имконият яратди

ТОШКЕНТ, 3 май. /"Дунё" АА/. Франция элчиси Аурелия Бушез "Дунё" АА учун интервьюсида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Бугун сизни Ўзбекистоннинг истиқболли имкониятларини муҳокама қилиш учун инвестиция соҳасидаги асосий иштирокчиларни бирлаштирган ушбу муҳим тадбир билан қутлашдан мамнунман.

Инвестиция форуми мамлакатлар ўртасида кўприк ўрнатиш, иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ва ишбилармон доиралар ўртасида ишончни мустаҳкамлашда тобора муҳим воситага айланиб бормоқда. Форум француз компаниялари ва инвесторлари учун Ўзбекистоннинг салоҳиятини, унинг модернизация ҳамда ривожланишга интилишини англаш учун ноёб имконият яратади.

Ўзбекистон чуқур иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар йўлидан бормоқда. Бу ўзгаришлар инвестиция, қўшма корхоналар ва савдо шерикликлари учун янги уфқларни очяпти. Франция бошқа муҳим тармоқлар қатори инновациялар ва технологиялар соҳасида ҳам бой тажрибага эга бўлиб, бу жараёнда фаол иштирок этишга тайёр.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш