Logo

Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Ноябрь 16, 2025. 16:06 • 42 сония

317
Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

ТОШКЕНТ, 16 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Марказий Осиё ва Озарбайжондан келган ҳамкасблари билан Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Марказий Осиё ва Озарбайжонлик ҳурматли ҳамкасбларим билан биргаликда минтақамиздаги энг муҳим маданий-маърифий лойиҳалардан бири бўлган Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ушбу бетакрор марказ халқимизнинг асрлар давомида бутун Ислом оламида илм-фан, фалсафа, санъат ва диний таълим ривожига қўшган беқиёс интеллектуал меросини ўзида мужассам этади.

Ташрифимиз давомида бизни нафақат умумий тарих, балки умумий келажак ҳам бирлаштириши яна бир бор яққол намоён бўлди. Маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, ўзаро тушунишни чуқурлаштириш ва умумий меросимизни тарғиб қилиш минтақавий ҳамкорликнинг асосий устунларидан бўлиб қолмоқда".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш