Тошкентда Ўзбекистон ва Беларусь ташқи ишлар вазирлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди
Июнь 13, 2025. 15:24 • 32 сония
• 84
ТОШКЕНТ, 13 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Беларусь ташқи ишлар вазири Максим Риженков билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Беларусь Республикаси ташқи ишлар вазири Максим Риженков жаноблари билан самарали учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Мулоқотимиз чоғида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, дипломатик алоқаларни янада фаоллаштириш ҳамда муҳим йўналишларда ўзаро манфаатли янги имкониятларни аниқлаш масалаларини муҳокама қилдик.
2025 йилга мўлжалланган кун тартибимиз бой бўлиб, халқларимиз манфаатларини таъминлашга қаратилган олий ва юқори даражадаги алмашинувлардан иборат".
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди