Logo

16-23 октябрь кунлари Қозоғистон ҳудудларида Ўзбекистон парламенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари бўлиб ўтди

Октябрь 24, 2024. 13:06 • 49 сония

81
16-23 октябрь кунлари Қозоғистон ҳудудларида Ўзбекистон парламенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари бўлиб ўтди

ОСТОНА, 24 октябрь. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 16-23 октябрь кунлари  Қозоғистон ҳудудларида Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари кўмагида ватандошларимиз зич яшайдиган ҳудудларда муддатидан олдин овоз бериш  бўйича сайёр нуқталар ташкил этилди.


 Хусусан, Ўзбекистон Остона шаҳридаги элчихонаси ҳузурида ташкил қилинган 21-сайлов участкаси томонидан Қозоғистоннинг Караганда, Темиртау, Петропавловск, Павлодар, Костанай ва Кокшетау шаҳарларида,  Олмаота шаҳридаги Бош консулхона томонидан Туркистон, Сарағаш, Шимкент, Тараз, Қизилўрда, Каскелен, Олмаота шаҳарларида, Оқтов шаҳридаги Бош консулхона кўмагида Атирау, Урал ва Ақтобе шаҳарларида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари ўтказилди.


Мамлакатимиз фуқароларининг ўз конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланишлари учун Ўзбекистон қонунчилиги нормаларига, шунингдек, демократик сайловларнинг халқаро стандартларига мос равишда овоз бериш нуқталари ташкил қилинди.


Шунингдек, мазкур сиёсий тадбирлар доирасида Қозоғистонда вақтинчалик меҳнат фаолияти олиб бораётган юртдошларимиз консуллик-ҳуқуқий масалалар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш