Ўзбекистон парламенти сайлови якунлари Покистон таҳлил марказлари диққат марказида
Ноябрь 16, 2024. 10:08 • 2 дақ
• 323
ИСЛОМОБОД, 16 ноябрь. /"Дунё" АА/. Покистоннинг қатор оммавий ахборот воситаларида ва "Умумий келажак жамияти" таҳлилий маркази расмий веб-сайтида, ушбу марказ ижрочи директори Ҳалид Таймур Акромнинг "Ўзбекистонда 2024 йилги парламент сайловлари: халқаро кузатувчининг фикрлари" сарлавҳали мақоласи эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Менинг танловим – обод Ватаним" шиори остида ўтган бу йилги парламент сайловлар жамият ҳаётида Ўзбекистоннинг демократик ислоҳотлар, фаол фуқаролик жамияти ва институционал тараққиётга содиқлигини намоён этган яна бир муҳим қадам бўлди. Сайловчиларнинг ушбу муҳим сиёсий тадбирдаги фаол иштироки уларда мамлакат келажагига дахлдорлик ҳисси юқори эканлигининг яққол далилидир", – деб таъкидлаган муаллиф.
Мақолада сайловларнинг илк бор аралаш сайлов тизими асосида ташкил этилганига алоҳида урғу берилган.
"Ушбу сиёсий тадбирда халқаро кузатувчи мақомида бевосита иштирок этган шахс сифатида Ўзбекистонда сайлов муҳити очиқ, шаффоф, мамлакат қонунчилигига тўла риоя қилинган ҳолда юқори даражада ташкил этилганини тасдиқлашим мумкин. Марказий сайлов комиссияси халқаро кузатувчилар, ОАВ ва барча манфаатдор томонларга ўз ваколатларидан тўлақонли фойдаланиш учун кенг йўл очиб берди, бу эса, ўз навбатида масъулият ва очиқлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилди"– дейилади материалда.
Ҳалид Таймур Акром таъкидига кўра, ушбу сайловларнинг энг эътиборга молик жиҳатларидан бири – бу Ўзбекистоннинг барча давлат идораларидаги каби мамлакат парламентида ҳам гендер вакилликни таъминлаш йўлида ташланган илғор қадамдир.
"Ўзбекистонда хотин-қизларнинг мамлакат сиёсий ҳаётидаги иштирокини кенгайтириш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида парламентдаги ўринларнинг 40 фоизини аёлларга ажратиш бўйича квота тизими жорий этилган, – деб ёзган у.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси