"Дебат Холл" – Ўзбекистонда бўлиб ўтган парламент сайловига тайёргарлик жараёнида очиқ сиёсий мунозаралар майдонига айланди
Ноябрь 25, 2024. 17:26 • 53 сония
• 366
ТОШКЕНТ, 25 октябрь. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон парламенти сайлови жараёнларни ёритиш ва депутатликка номзодлар ўртасида дебатлар ташкил қилиш мақсадида пойтахтимизда "Дебат Холл" медиа-маркази очилган эди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси ва Халқаро пресс-клуб ҳамкорлигида амалга оширилди.
Таъкидлаш керакки, 27 сентябрь куни биринчи мунозара билан очилган "Дебат Холл" фаолияти бир ой давомида медиа вакиллари учун муҳим платформа вазифасини ўтаб берди. "Дебат Холл"да сайловга оид сессиялар, эксклюзив интервью ва репортажлар, жумладан журналистлар учун тренинглар ҳамда ёш сайловчиларга бағишланган махсус дастурлар ташкил этилди. Хусусан, бу мураккаб, аммо қизиқарли даврда 5 дебат, 5 сиёсий партия брифинги, 16 панель сессияси ва 6 журналистлар учун тренинг ўтказилди.
Юқори ташкилотчилик ва халқаро стандартлар асосида бўлиб ўтган Ўзбекистон парламенти сайлови кампаниясининг бориши, сайлов куни ҳақидаги маълумотларни ОАВга тезкорлик билан етказишда "Дебат Холл" медиа-маркази алоҳида жонбозлик кўрсатди.
Бундан ташқари, "Дебат Холл" медиа-маркази тўғри ва аниқ маълумотларни тақдим этишда, фуқароларнинг сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишларига ёрдам берди. Сўз эркинлиги, тезкор ва аниқ маълумотларни алмашиш ташкилотчилар фаолиятининг асоси бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон парламенти сайлови якунлари Покистон таҳлил марказлари диққат марказида