Logo

Ўзбекистон дипломатлари юксак давлат мукофотлари билан тақдирландилар

Август 27, 2025. 11:52 • 48 сония

263
Ўзбекистон дипломатлари юксак давлат мукофотлари билан тақдирландилар

ТОШКЕНТ, 27 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президентининг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармони билан хорижий давлатларда фаолият юритаётган бир қатор дипломатларимиз мамлакатимизнинг юксак орден ва медаллари билан тақдирланди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги.

Хусусан:

"Дўстлик" ордени билан Арзиев Фарҳод Нуритдинович - Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси;

"Дўстлик" ордени билан Усманов Равшан Аброрович - Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси;

"Содиқ хизматлари учун" медали билан Лапасов Улугбек Хидирович - Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили тақдирланди.

Ушбу мукофотлар дипломатларнинг мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг хорижий ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли муносабатлари ва самарали ҳамкорлигини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси эътирофидир. Ҳамкасбларимизни юксак мукофотлари билан табриклаш баробарида, уларнинг зиммасига юкланган муҳим ва масъулиятли миссияни бажаришда муваффақиятлар тилаймиз.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш