Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Гуанчжоу шаҳрида ватандошлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди
Сентябрь 02, 2025. 15:08 • 42 сония
• 31
ГУАНЧЖОУ, 2 сентябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси томонидан Ўзбекистон мустақиллигимизнинг 34 йиллиги муносабати билан ватандошлар ўртасида футбол мусобақаси ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Хитойнинг Жанубий провинцияларидаги турли университетларида таълим олаётган ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган ватандошлардан тузилган жамоалар ўзаро беллашди.
Мусобақа олдидан Бош консулхона дипломатлари иштирокчиларни мустақиллик байрами билан табриклаб, Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, сўнгги йилларда мамлакатимизда эришилаётган натижалар ва ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар хусусида тўхталиб ўтдилар.
Ўз навбатида, ватандошларимиз мамлакатимиздаги иқтисодий ва маданий-гуманитар ислоҳотларда фаол иштирок этишга, ўз фуқаролик бурчларини астойдил бажариб, юртимиз равнақига ўз ҳиссаларини қўшишга д тайёр эканликларини таъкидлашди.
Ўтказилган турнир иштирокчиларда ва мухлисларга катта таассурот қолдирди.
Тадбир якунида мусобақа ғолибларига кубок ва эсдалик совғалари топширилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги Хитойда кенг нишонланди
Ҳиндистон пойтахтида Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги кенг нишонланди
Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллиги Хитойнинг Шанхай шаҳрида кенг нишонланди