Logo

Қоҳирадан табрик: Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида эришган ютуқлари муваффақиятли давлат қурилиши ва тараққиётнинг ёрқин намунасидир

Сентябрь 03, 2025. 11:06 • 48 сония

54
Қоҳирадан табрик: Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида эришган ютуқлари муваффақиятли давлат қурилиши ва тараққиётнинг ёрқин намунасидир

ҚОҲИРА, 3 сентябрь. /"Дунё" АА/. Мисрнинг "Bell Energy" компанияси раҳбари Ҳайтам Ҳусайн "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан халқимизга байрам табрикларини йўллади:

– Мустақиллик куни муборак, азиз ва қадрдон Ўзбекистон халқи! Бугун биз озодлик, бирлик ва тараққиёт йўлида босиб ўтган йўлини нишонлаётган Ўзбекистон билан биргамиз. Мустақилликка эришганидан буён Ўзбекистон бардошлилик, бой маданият ва халқчил сиёсат юритувчи давлатга айланди.

Биз ўзбек халқининг меҳнатсеварлик руҳини улуғлаймиз ва мамлакатни ёрқин келажак сари бошлаб бораётган раҳбариятга чуқур ҳурмат изҳор этамиз. Ушбу гўзал диёрда тинчлик, фаровонлик ва тотувлик ҳамиша барҳаёт бўлсин. Келинг, ўтмишни қадрлайлик, бугунни нишонлайлик ва умид ҳамда ютуқларга тўла келажак сари интилайлик.

Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида эришган ютуқлари муваффақиятли давлат қурилиши ва тараққиётининг намунаси бўлиб хизмат қилади. Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистон фаровонлик йўлида дадил қадам ташлашда давом этишига ва халқаро ҳамжамиятдаги ўрнини янада мустаҳкамлашига, ишончим комил.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш