Logo

Брюсселдан табрик: Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги – бу фақатгина вақт ўтиши эмас, балки бутун бир миллатнинг янги тараққиёт йўли тантанасидир

Август 29, 2025. 08:02 • 2 дақ

52
Брюсселдан табрик: Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги – бу фақатгина вақт ўтиши эмас, балки бутун бир миллатнинг янги тараққиёт йўли тантанасидир

БРЮССЕЛЬ, 29 август. /"Дунё" АА/. "Diplomatic World Institute" таҳлилий марказининг лойиҳалар бўйича раҳбари Альберто Туркстра "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз халқига ўзининг байрам қуловларини йўллади:

– Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги – бу фақатгина вақт ўтиши эмас, балки бутун бир миллатнинг ғайрат ва ҳаракатлар билан тўлган янги тараққиёт йўли тантанасидир. Сўнгги йилларда Ўзбекистон ижобий ўзгаришларни амалга ошириб, жаҳон саҳнасида ишончли, замонавий ва келажакка интилувчи давлат сифатида намоён бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон жасорат билан келажак сари одимламоқда. Мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар сиёсат, иқтисодиёт каби соҳаларни тубдан ўзгартирмоқда ҳамда халқаро ҳамжамиятнинг катта эътиборини қозонмоқда.

Ўзбекистон иқтисодиёти жадал либераллашаётган ва бозор тамойилларига асосланган модел сари интилиб, кенг қамровли ислоҳотлар жараёнини бошдан кечирмоқда. Яхшиланган бизнес муҳити чет эл инвестицияларининг кескин ўсишига сабаб бўлди. "Яшил" энергетика, ахборот технологиялари, тўқимачилик ва туризм каби соҳалар жадал ривожланмоқда. Энг муҳими, бу ўзгаришлар ўзбек халқи фаровонлигига хизмат қилаяпти.

Ижтимоий соҳада Ўзбекистон очиқ, инклюзив ва инновацияларга асосланган жамият қуришга интиляпти. Таълим тизими тубдан қайта кўриб чиқилмоқда – халқаро университетлар ўз филиалларини очмоқда, замонавий ўқув дастурлари жорий қилинмоқда.

Ёшларни рағбатлантириш, гендер тенглиги ва рақамли саводхонлик – эндиликда миллий устувор йўналишлар сирасига кирди. Ислоҳотлар фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш ва оммавий ахборот воситалари эркинлигини таъминлашга хизмат қилаётир, булар барчаси ривожланаётган демократиянинг белгиларидир.

Гендер тенглиги ва ижтимоий инклюзивлик борасида узоқ кутилган чоралар кўрилмоқда. Аёлларнинг жамоат ҳаётидаги иштироки ошиб бормоқда, мақсадли сиёсатлар эса барча учун имкониятлар эшигини очаяпти. Мамлакат аҳолисининг 60 фоизи 30 ёшгача эканини ҳисобга олсак, ёшлар учун таълим ва иш ўринлари яратиш миллий дастурларнинг марказидан ўрин олган. Бу эса барқарор ва инклюзив ўсишни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Сиёсий соҳада Ўзбекистонда чуқур ва барқарор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Қонун устуворлиги мустаҳкамланмоқда, фуқаролик эркинликлари кенгаймоқда, ҳокимият органлари эса янада очиқ ва ҳисобдор бўлмоқда. Демократик жараён ривожланиб, давлат ва жамият ўртасида мулоқот учун янги имкониятлар очиляпти. Халқаро майдонда Ўзбекистон очиқлик ва конструктив дипломатияни намойиш этаётир. Мамлакат қўшни давлатлар ва глобал ҳамкорлар билан алоқаларни сезиларли даражада мустаҳкамлади ва Марказий Осиёда барқарорлик ва ўзаро боғлиқликни таъминловчи етакчи сифатида тан олинди.

"Diplomatic World Institute" таҳлилий маркази номидан қардош Ўзбекистон халқи ва раҳбариятини мустақиллик байрами билан чин қалбдан табриклайди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш