Logo

Кувайтдан табрик: Ўзбекистон Мустақиллик куни муносабати билан дўст ўзбек халқига самимий ва энг эзгу тилакларимизни изҳор этамиз

Август 30, 2025. 11:30 • 2 дақ

60
Кувайтдан табрик: Ўзбекистон Мустақиллик куни муносабати билан дўст ўзбек халқига самимий ва энг эзгу тилакларимизни изҳор этамиз

АЛ-КУВАЙТ, 30 август. /"Дунё" АА/. Кувайт Савдо-саноат палатаси бош директорининг ўринбосари Имад аль-Заид "Дунё" АА учун интервьюсида халқимизни Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллиги билан табриклади.

  – Мен 2024 йилда Ўзбекистонда бўлиш имкониятига эга бўлганман. Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари, хавфсизлиги, тоза ҳавоси, аҳолининг кайфияти, маҳсулотга тўла бозорлардаги гавжумлик мени ҳайратда қолдирган.


Аҳоли ва маҳаллий тадбиркорларнинг келажакка ишончи баландлиги учун ҳам мамлакатда турар жой мажмуалари, тижорат марказлари қурилишига бўлган эҳтиёжни кескин ортиб бормоқда.


Истеъмол бозори, табиий ресурслар ва мавжуд хом ашё ҳажми билан Марказий Осиёда ўз ўрнига эга Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш биз учун муҳим йўналиш.


Жорий йил февраль ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Кувайтга расмий ташрифи амалга оширилди. Ташриф давомида бир қатор муҳим келишувлар имзоланди ва бу кувайтлик инвесторлар ҳамда ишбилармон доиралари вакиллари учун ўзбек шериклар билан ишлашга муҳим туртки берди.


Ўтган давр мобайнида биз юртингиз элчихонаси билан биргаликда икки давлат тадбиркорлари учун Аль-Кувайтда ва Ўзбекистоннинг турли вилоятларида қатор тадбирлар, шу жумладан бизнес форумлар ва давра суҳбатлари ташкил этдик.


Ўзбекистондан ташриф буюрган тадбиркорларнинг фаоллиги, ташқи савдодаги илмий салоҳиятини кўриб Янги Ўзбекистоннинг келажаги ёрқин эканлигига яна бир бор амин бўлдим.


Мен Кувайт-Ўзбекистон савдо-иқтисодий алоқалари бундан ҳам ривожланиб, мустаҳкамланиб боришига ишонаман.


 Сўзим охирида Ўзбекистон Мустақиллик куни муносабати билан дўст ўзбек халқига самимий ва энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш