Германиядан табрик: Ўзбекистон дунё ҳамжамиятига тинчлик ва фаровонлик ҳукмрон мамлакатдагина тараққиётга эришиш мумкинлигини ўз тажрибаси орқали намойиш қилмоқда
Сентябрь 01, 2025. 13:33 • 2 дақ
• 38
БЕРЛИН, 1 сентябрь. /"Дунё" АА/. Германиянинг "Mangold Consulting GmbH" компанияси раҳбари, профессор Клаус Мангольд "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан халқимизга байрам табрикларини йўллади:

– Ўзбекистон халқини мамлакат мустақиллигининг 34 йиллиги билан муборакбод этаман. Бундан 34 йил муқаддам эришилган истиқлол шарофати туфайли бугун мамлакатингиз халқи озод ва эркин яшамоқда, республика жадал ривожланмоқда.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар бевосита Президент Шавкат Мирзиёев номи билан боғлиқ. Давлат раҳбарини сўнгги йилларда юртингизда эришилган барча соҳалардаги ютуқ ва муваффақиятларнинг муаллифи, деб ҳисоблайман.
Эришилаётган иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари, ташқи ва ички бозордаги ўсиш суратлари, умуман барча соҳаларда Ўзбекистон энг яхши натижаларни кўрсатмоқда. Ўзбекистон Президенти ортга қайтмас ислоҳотлари билан ўз халқи олдида буюк хизматларни адо этмоқда, бу ютуқлар халқаро ҳамжамият томонидан ҳам тан олиняпти. Шунингдек, мамлакатингиз етакчиси Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини юқори даражага олиб чиқди. Бошланган ислоҳотларни муваффақиятли давом эттиришда Президент Шавкат Мирзиёевга муваффақият тилайман.
Шу ўринда яна бир муҳим жиҳатни алоҳида таъкидлашни хоҳлардим, яъни жадал суратлар билан амалга оширилаётган ислоҳотлар даврида таълим соҳасига катта эътибор қаратилаётир. Ўзбекистон Президенти мамлакат ёшлари юқори салоҳиятли ва турли касбларнинг малакали мутахассислари бўлиб етишиши мақсадини давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгилади.
Янги Ўзбекистон университети, президент мактаблари ва турли таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилганлиги мамлакат келажагига киритилаётган сармоядир. Чунки, ҳар бир давлатнинг келажаги, тараққиёти бевосита таълим билан боғлиқдир.
Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистонда бошланган ислоҳотлар бугун барча соҳаларда ўзининг ижобий натижаларини кўрсатмоқда. Яна бир гап, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятига тинчлик ва фаровонлик ҳукмрон мамлакатдагина тараққиётга эришиш мумкинлигини ўз тажрибаси орқали намойиш этаяпти. Юртингиздаги тинчлик ва тараққиёт бардавом бўлсин.
Ушбу қутлуғ айём кунларида халқингизга, Ўзбекистон Президенти ва ҳукуматига бугунги ислоҳотлар самараси сифатида шаклланаётган ёрқин келажак, барқарорлик ва улкан тараққиёт тилайман.
Мустақиллик байрамингиз муборак бўлсин!
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги Хитойда кенг нишонланди
Ҳиндистон пойтахтида Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги кенг нишонланди
Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллиги Хитойнинг Шанхай шаҳрида кенг нишонланди