Logo

Париждан табрик: Ўзбекистоннинг маданий дипломатия, таълим соҳасидаги ислоҳотлари ва глобал ҳамкорликдаги етакчи роли халқаро миқёсда эътироф этилмоқда

Август 26, 2025. 11:53 • 2 дақ

92
Париждан табрик: Ўзбекистоннинг маданий дипломатия, таълим соҳасидаги ислоҳотлари ва глобал ҳамкорликдаги етакчи роли халқаро миқёсда эътироф этилмоқда

ПАРИЖ, 26 август. /"Дунё" АА/. ЮНЕСКО бош директорининг биринчи ўринбосари Син Цюй "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз халқига ўзининг байрам қутловларини йўллади:

– 1 сентябрь – Ўзбекистон мустақиллик куни байрами муносабати билан ЮНЕСКО бош директори номидан Ўзбекистон халқига самимий табриклар ва эзгу тилакларни йўллайман.

Бу йил Ўзбекистон учун ҳам, ЮНЕСКО учун ҳам тарихий йил бўлади, чунки ташкилот Бош конференция 1985 йилдан бери биринчи марта Париждан ташқарида ўтказилади.

Ушбу муҳим тадбирни Самарқанд шаҳрида ўтказиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистоннинг маданий дипломатия, таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва глобал ҳамкорликдаги етакчи ролининг халқаро миқёсда эътироф этилиши ортиб бораётганидан далолат беради.

Шунингдек, Бош конференциянинг 43-сессияси олдидан шу йил 27-28-октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКОнинг 14-Ёшлар форумини ўтказиш таклифи учун Ўзбекистондан миннатдормиз. Ушбу форум иқлим ўзгаришининг ижтимоий оқибатларини ва иқлимга адолатли ўтиш зарурлигини муҳокама қилиш учун муҳим платформа бўлиб, айниқса ёшларга эътибор беради.

Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО миссиясига содиқлиги Президент Шавкат Мирзиёев ва ЮНЕСКО бош директори ўртасида 2025 йил 12 март куни Парижда бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистоннинг тинчлик, билим ва барқарор ривожланиш тарафдори эканлиги яна бир бор тасдиқланди.

Шунингдек, ҳукуматингиз ташаббуси билан Рубоб ясаш ва чалиш санъатининг 2024 йил охирида ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилгани билан табриклашга ижозат бергайсиз.

ЮНЕСКО Ўзбекистоннинг доимий қўллаб-қувватлашини юксак қадрлайди ва келгусида янада фаол ҳамда самарали ҳамкорликка умид қилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш