Logo

Россиядан табрик: Ўзбекистон иқтисодиёти ҳам, сиёсий тизими ҳам сўнгги йилларда салмоқли ютуқларга эришди

Август 31, 2025. 11:18 • 2 дақ

39
Россиядан табрик: Ўзбекистон иқтисодиёти ҳам, сиёсий тизими ҳам сўнгги йилларда салмоқли ютуқларга эришди

МОСКВА, 31 август. /"Дунё" АА/. Россия Фанлар академияси Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Сергей Афонцев "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз халқига ўзининг байрам қутловларини йўллади:

– Ўзбекистон халқини мамлакат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрами билан табриклашдан мамнунман. Институтимизда мамлакатингиз билан ҳамкорлик йўналишларига бевосита раҳбарлик қилувчи директор ўринбосари сифатида Ўзбекистон иқтисодиёти ҳам, сиёсий тизими ҳам, мамлакатнинг Россия билан муносабатларида ҳам сўнгги йилларда салмоқли ютуқларга эришилганини қайд этаман.

Биз Президент Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакат сиёсий тараққиётига, ижтимоий жараёнлар динамикасига олиб келган конструктив туртки, айниқса, замонавий дунё бошдан кечираётган барча геосиёсий ва бошқа ўзгаришлар фонида бир неча йиллардан буён иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини барқарор сақлаб қолиш имконини берган ислоҳотларни юксак қадрлаймиз.

Бунда мамлакатингизнинг тажрибаси ва ҳиссаси биз учун янада қадрлидир, чунки икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик жуда жадал ривожланмоқда.

Барчамизга маълумки, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантиришнинг стратегик мақсади, ўзаро савдо ҳажмини ошириш билан боғлиқ. Икки томонлама ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилиниб, амалга оширилмоқда. Улар сармоявий ва технологик ҳамкорлигимизга янги суръат бағишлаши, ушбу алоқаларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқиши, биринчи навбатда, замонавий иқтисодиёт қиёфасини белгилаб берувчи технологик соҳада муҳим аҳамият касб этади.

Илм-фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришни ҳам қадрлаймиз ва умид қиламиз, бу йўналишдаги шерикликни ривожлантиришнинг ҳозирги тенденцияларига қўшаётган ҳиссаси билан бир қаторда муносабатларимиз, аслида, янада муҳимроқ вазифани бажаради. Бу ҳамкорликка пойдевор қўядиган янги авлод вакиллари – ёшлар Ўзбекистоннинг келажагини шакллантиради, иқтисодиётларимиз ва биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз юксалтиришга хизмат қилади.

 Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги билан яна бир бор табриклайман.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш