Logo

Россиянинг Владивосток шаҳрида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан мини-футбол бўйича турнир ўтказилди

Август 29, 2025. 18:57 • 47 сония

41
Россиянинг Владивосток шаҳрида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан мини-футбол бўйича турнир ўтказилди

ВЛАДИВОСТОК, 29 август. /"ДунёАА/. Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Россиянинг Владивосток шаҳрида спортнинг мини-футбол тури бўйича халқаро турнир ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё"АА мухбири.

Ўзбекистон Бош консулхона томонидан Приморск ўлкаси ҳукумати билан биргаликда ўтказилган турнирда Ўзбекистон, Россия, Хитой, Жанубий Корея, Япония, Вьетнам, Ҳиндистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Озарбайжон фуқароларидан ташкил топган жами 10 та жамоа иштирок этди.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан бош консул Юсуп Кабулжанов ватандошларимизни Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги билан табриклаб, мусобақа иштирокчиларига омад тилади. Шунингдек, чемпионатни юқори савияда ташкил қилишда яқиндан ёрдам кўрсатган Приморск ўлкаси ҳукумати вакилларига миннатдорлик билдирилди.

Турнир давомида ўтказилган ўйинлар муросасиз ва курашларга бой тарзда кечди. Мусобақалар якунида ғолиб ва совриндор бўлган жамоаларга кубок, медаль, диплом ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан топширилди.

Мусобақадан сўнг, иштирокчилари ва мухлислар учун ўзбекона дастурхон ёзилиб, палов улашилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш