Саудия Арабистонида Умра амалларини бажараётган юртдошларимиз Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллигини нишонладилар
Сентябрь 03, 2025. 18:22 • 42 сония
• 49
МАККА, 6 сентябрь. /"Дунё" АА/. Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбири ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистондан Умра зиёрати учун Саудия Арабистонида борган ватандошларимиз қатнашган байрам тадбирида Ўзбекистон янги тарихий даврга қадам қўйгани, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий жабҳалардаги ислоҳотлар, жумладан, жамиятимиз ва бутун мамлакатимиз тараққиёти учун устувор аҳамиятга эга бўлган умумдавлат дастурлари ҳақида сўзлаб берилди.
Сўнгги йилларда барча соҳалар қатори диний-маърифий йўналишда ҳам улкан ўзгаришлар рўй бергани, жумладан, Умра зиёрати учун квоталар бир неча юз минг нафарга, Ҳаж квотаси эса 15 мингга оширилгани маълум қилинди.
Ватандошлар ўз чиқишларида Ўзбекистон ҳукумати томонидан зиёратчилар учун яратилган шарт-шароит ва қулайликлар учун миннатдорлик билдирдилар.
Байрам тадбири сўнггида ёши улуғ отахон ва онахонларимиз жонажон Ўзбекистонимиз тинчлиги ва тараққиётини сўраб дуолар қилдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги Хитойда кенг нишонланди
Ҳиндистон пойтахтида Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги кенг нишонланди
Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллиги Хитойнинг Шанхай шаҳрида кенг нишонланди