Ташқи ишлар вазирлигида Ватанимиз мустақиллиги куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди
Август 31, 2025. 10:52 • 52 сония
• 114
ТОШКЕНТ, 31 август. /"Дунё" АА/. Кеча Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатимизнинг Мустақиллик кунига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, йиғилишда Вазирлик раҳбарияти ва жамоаси иштирок этди.
Тадбирни Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев очиб, Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигига бағишланган тантанали маросимда Давлатимиз раҳбари сўзлаган нутқнинг асосий жиҳатларига алоҳида тўхталди.
Мустақиллик халқимиз учун муқаддас қадрият сифатида улкан аҳамият касб этиши таъкидланди. Шунингдек, сўнгги йилларда барча соҳаларда эришилаётган ютуқлар, амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, Президентимиз томонидан белгилаб берилган очиқ, дўстона ва прагматик ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналишлари тўғрисида маълумот берилди.
Тадбир доирасида илк бор таъсис этилган "Дипломатик хизмат фидойиси" ва "Дипломатик хизмат аълочиси" кўкрак нишонлари вазирликнинг фаол, фидойи ва ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб келаётган ходимларга топширилди.
Йиғилишда сўзга чиққан дипломатлар, жонажон ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, юртимиз равнақи ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг мавқеи ва ўрнини юксалтириш йўлида янада собитқадам бўлишларини, барча саъй-ҳаракатларини сафарбар этишларини таъкидладилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги Хитойда кенг нишонланди
Ҳиндистон пойтахтида Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги кенг нишонланди
Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллиги Хитойнинг Шанхай шаҳрида кенг нишонланди