Logo

Санкт-Петербургда Ўзбекистон Мустақиллик куни байрамига бағишланган тантанали кеча бўлиб ўтди

Сентябрь 18, 2025. 08:07 • 43 сония

47
Санкт-Петербургда Ўзбекистон Мустақиллик куни байрамига бағишланган тантанали кеча бўлиб ўтди

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 18 сентябрь. /"Дунё" АА/. Россия давлат педагогика университети қошидаги Ўзбек маданияти марказида Ўзбекистон Мустақиллиги куни байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбир Ўзбекистон ва Россия халқлари ўртасидаги дўстлик ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди. Унда академик доира вакиллари, кенг жамоатчилик ҳамда Санкт-Петербургда таҳсил олаётган ватандош талабалар иштирок этди.

Россия давлат педагогика университети проректори Сергей Шеремет ўзининг қутлов нутқида икки давлат ўртасидаги академик ва гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси вакили Қобул Алимов мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йили давомида эришган ютуқларини таъкидлаб, талабаларни орттирган билим ва тажрибаларини Янги Ўзбекистон тараққиётига сафарбар этишга чақирди.

Байрам кечасида қўшиқлар куйланди, ўзбек шеъриятидан парчалар ўқилди. Хусусан, Санкт-Петербург кончилик университети аспиранти Бобомурод Қурбонов томонидан ўқилган Ҳамид Олимжоннинг "Ўрик гуллаганда" шеъри иштирокчиларда таассурот қолдирди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш