Швецияда 1 сентябрь – Ўзбекистон Мустақиллик куни кенг нишонланди
Сентябрь 02, 2025. 14:34 • 2 дақ
• 76
СТОКГОЛЬМ, 2 сентябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимизнинг Швециядаги элчихонасида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги байрами муносабати билан маданий-маърифий тадбир ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Байрам тантаналари швед расмий ва ишбилармон доиралари вакиллари ҳамда Швециянинг турли ҳудудларида истиқомат қилаётган ва вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ватандошлар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар сўнгги йилда Ўзбекистоннинг турли жабҳаларида эришилган ютуқлари ва яқин давр учун белгилаб олинган стратегик мақсадлар ҳақида таъкидладилар.
Мамлакатимиз элчихонаси ҳузуридаги Миллий маданий марказ ва Швецияда ташкил этилган "Mugam Central Asia" ансамбли томонидан ижро этилган ўзбек миллий куй ва қўшиқлари меҳмонларга катта таассурот қолдирди.
Нико Космидис, Стокгольм дипломатлар ассоциацияси раҳбари:
– Ўзбек халқини 1 сентябрь – Мустақиллик куни муносабати билан табриклайман. Швецияда Ўзбекистондаги улкан ислоҳотлар юқори қизиқиш билан кузатиб бориляпти.
Бугунги тадбирда гувоҳи бўлган ўзбек халқининг бой маданий мероси ва миллий таомлари менга жуда ёқди. Келгусида Ўзбекистонга сайёҳ қилишни режалаштираяпман.
Лариса Йоханссон, "Cawa Media" онлайн нашриёти раҳбарлари:
– Биз икки маротаба ташриф буюрган ажойиб мамлакат халқини Мустақиллик куни билан муборакбод этамиз.
Бугунги маданий тадбир юқори даражада ташкил этилди ва барча меҳмонлар томонидан илиқ қарши олинди.
Юртингиз элчихона билан биргаликда Ўзбекистон салоҳиятини Швецияда кенг тарғиб қилиш бўйича ишларни амалга ошираяпмиз.
Ўзбек халқининг меҳмондўстлиги, маданияти ва миллий таомлари ёқтирамиз. Ушбу гўзал юртга яна ташриф буюришни хоҳлайман.
Зилола Юлчиева, Швециядаги Ўзбекистон Маданий маркази раҳбари:
– Бугун Ўзбекистонннг Швециядаги элчихонаси билан биргаликда ажойиб тадбирни ўтказдик.
Фурсатдан фойдаланиб, ўзбек халқини Ўзбекистон Мустақиллик куни билан табриклайман.
Хилола Юсупова, Швециядаги таниқли инстаблогер:
– Швециядаги ўзбек ватандошлари учун бу каби тадбирлар сув ва ҳаводек зарур. Бу ерда истиқомат қилаётган ва меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ўзбеклар Ватан ва мустақиллик каби муқаддас қадриятлар атрофида бирлашмоқда. Бир сўз билан Ўзбекистон тафтини юракдан ҳис қилдик.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги Хитойда кенг нишонланди
Ҳиндистон пойтахтида Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги кенг нишонланди
Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллиги Хитойнинг Шанхай шаҳрида кенг нишонланди