Элиассон Кари Кристофер: Ўзбекистонликларнинг меҳмондўстлиги, бу ернинг муҳити ва спортга бўлган муносабати чин дилдан қойил қолдиради
Июнь 12, 2025. 19:20 • 2 дақ
• 25
ХИВА, 13 июнь. /"Дунё" АА/. "Pahlavon Mahmud – Strongmen Games" халқаро турнирида иштирок этаётган исландиялик спортчи Элиассон Кари Кристофер "Дунё" АА учун берган интервьюсида Ўзбекистон ва Хива шаҳрида ўтказилаётган мусобақалар ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди:

– Тадбир юқори даражада ташкил этилган, ҳаммаси энг кичик тафсилотларгача мукаммал ўйлаб чиқилган, профессионал ёндашув дарҳол сезилади. Биз исландияликлар учун ноодатий иссиқ об-ҳавога қарамай, таассуротлар фақат ижобий бўлмоқда.
Бу мен учун янги, аммо жуда қадрли бир тажриба. Албатта, ҳаммаси одатдагидек эмас, лекин мен мослашишга ва янги синовларни енгишга ҳаракат қилаяпман. Мен бу спорт тури билан атиги бир ярим йилдан бери шуғулланаман, лекин шу вақт ичида етарли билим ва кўникмаларни эгаллашга муваффақ бўлдим.
Ўзбекистонда илгари бўлмаганман ва юртингизга сафарим жуда мароқли ўтаяпти. Йўл 23 соат давом этди – бу осон бўлмади, айниқса уйқусизлик шароитида, лекин бунга арзийди. Бугун менинг асосий рақибим – бу ўзим ва узоқ парвоздаги чарчоқлик.
Ўзбекистон менда жуда илиқ таассурот қолдирди. Бу ернинг меҳмондўст одамлари, умумий муҳит ва спортга бўлган ҳурматга лойиқ муносабат чин дилдан қойил қолдиради. Дўстларим ва ҳамкасбларимга, албатта Хивага ташриф буюришни тавсия қиламан, айниқса баҳор ёки куз фаслларида бу ернинг иқлими янада ёқимли бўлади. Ўзбекистон ҳақиқатан ҳам чиройли ва илҳомлантирувчи маскан.
Ушбу спорт турининг барча мухлисларига, шунингдек йўлини энди бошлаётганларга ҳеч қачон таслим бўлманг, курашинг ва ўзингизга ишонинг, деган бўлар эдим. Бизнинг йўлимиз – бу синовларни енгиб ўтиш ўтишдир. Ҳар бир ташланган қадамимиз бизни янада кучли қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Стефан Краевский: Ўзбекистон Польшанинг Марказий Осиёдаги асосий ҳамкори
Европа Иттифоқи – Марказий Осиё: муҳим стратегик лойиҳалар амалга оширилмоқда