Logo

"Ипак ва зираворлар" фестивали – миллий мерос ва туризм уйғунлиги

Июнь 07, 2025. 11:37 • 48 сония

112
"Ипак ва зираворлар" фестивали – миллий мерос ва туризм уйғунлиги

БУХОРО, 7 июнь. /"Дунё" АА/. Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Ботиржон Шахриёров "Дунё" АА мухбири билан суҳбатда анъанавий XXI "Ипак ва зираворлар" халқаро фестивалининг жаҳон миқёсида ошаётган мавқеини ва юртимизга  хорижий сайёҳларни жалб этишда муҳим маданий лойиҳага айланганини  таъкидлади.

– Фестивалнинг асосий мақсади халқимизнинг қадимий  анъаналари, хусусан, миллий ипакчилик ва ҳунармандчилик йўналишларини қайта жонлантириш, ипак ва зираворларнинг инсон ҳаётидаги ўрнини кенг тарғиб этишдан иборат. Тадбир доирасида меҳмонлар учун ипак тайёрлаш жараёнларидан тортиб, турли ҳунармандчилик йўналишларида маҳорат дарслари ва мастер-класслар ташкил этиляпти.


Бухоро қадимдан Ипак йўлининг марказий нуқталаридан бири бўлган. Шу боис, бу ерда тайёрланган ипак матолар ва ҳунармандчилик маҳсулотлари нафақат маҳаллий бозорларга, балки савдогарлар орқали дунё бозорига сотилган.


Таъкидлаш жоизки, бундай фестиваллар, шунингдек, ёш авлодни миллий меросимизга ҳурмат билан ёндашишга ва уларни чуқур ўрганишга ундамоқда.


Бундан ташқари, "Ипак ва зираворлар" халқаро фестивали маҳаллий ва хорижий мутахассислар учун туризм, ҳунармандчилик ва анъанавий санъатни тадқиқ этиш майдонига айланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш