Мустафа Ал Забен: Ўзбекистон гастрономик туризмнинг тобора кўзга кўринган марказига айланиб бормоқда
Сентябрь 15, 2025. 13:03 • 51 сония
• 281
ҚЎНҒИРОТ, 15 сентябрь. /"Дунё" АА/. Иорданиялик таниқли ошпаз Мустафа Ал Забен "Дунё" АА учун интервьюсида Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида бўлиб ўтган этно-гастрофестивалнинг аҳамияти ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Бундай тадбирлар пазандачилик маҳоратини ривожлантиришга ва мамлакатлар ўртасида тажриба алмашишга хизмат қилади. Бундай фестивалнинг бир қисми бўлиш мен учун шарафдир. Ташкилий даража ва иштирокчиларнинг маҳорати йилдан-йилга ошиб бораётганини кўряпмиз. Ошпазларнинг маҳсулотларни тайёрлашга ва таом пиширишга ижодий ёндашаётгани ҳурматга лойиқ.
Фестиваль нафақат миллий таомларни намойиш этиш, балки ошпазларнинг касбий кўникмаларини оширишга ҳам хизмат қилади.
Фақатгина мазали овқат тайёрлаш эмас, балки тозалик ва иш жараёнини ташкил этишда ҳам стандартларга риоя қилиш муҳим. Ошхона интизомни талаб қилади: соғлиққа эътибор бериш, тўғри туриш ва қоматни назорат қилиш керак, чунки ошпазлар 15-16 соатлаб оёқда туради.
Бундай тадбирлар турли мамлакатлардан келган мутахассислар ўртасида мулоқот учун ҳам шароит яратади ва гастрономияда халқаро стандартларни жорий этишга имкон беради.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон минтақадаги гастрономик туризмнинг тобора кўзга кўринган марказига айланиб бормоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Стефан Краевский: Ўзбекистон Польшанинг Марказий Осиёдаги асосий ҳамкори
Европа Иттифоқи – Марказий Осиё: муҳим стратегик лойиҳалар амалга оширилмоқда