Logo

Ўзбекистонда етиштирилган қовун ва узум Лондондаги энг гавжум ва нуфузли савдо кўчаларидан бирида сотилмоқда

Сентябрь 15, 2025. 19:06 • 31 сония

119
Ўзбекистонда етиштирилган қовун ва узум Лондондаги энг гавжум ва нуфузли савдо кўчаларидан бирида сотилмоқда

ЛОНДОН, 15 сентябрь. /"Дунё" АА/. Буюк Британия пойтахтининг марказий савдо кўчаларидан бири – "Regent Street" савдо расталарида Ўзбекистондан олиб келинган бир тонна қовун ва бир тонна узум сотувга қўйилди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги мухбири.

Миллий маҳсулотларимиз ва Британияда муваффақиятли фаолият олиб бораётган "OSHPAZ" миллий ресторани таомлари савдоси Лондон шаҳри аҳолиси ва меҳмонларида катта қизиқиш уйғотмоқда.

 Бугунги кунда Ўзбекистондан Британия бозорларига 30 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинмоқда. Жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида Ўзбекистон мева-сабзавотлари экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,5 баробарга ошди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш