Logo

Ўзбекистон электротехника ва қурилиш саноати маҳсулотлари Қатар бозорини ишғол қиляпти

Май 29, 2025. 07:20 • 51 сония

82
Ўзбекистон электротехника ва қурилиш саноати маҳсулотлари Қатар бозорини ишғол қиляпти

ДОҲА, 29 май. /"Дунё" АА/. Шу йилнинг 26-29 май кунлари Доҳа шаҳрида ўтказилаётган "Project Qatar" халқаро кўргазмаси майдонида "Made in Uzbekistan" павильони ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий павильон Ўзбекистон элчихонаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Ўзбекистон мазкур кўргазмада Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ичидаги ягона давлат сифатида иштирок этди.

 Юртимиз стендида маиший техника, сим-кабель, лампочка, кафель ишлаб чиқаришга ихтисослашган маҳаллий корхоналар ўз салоҳиятини намойиш этмоқда.

Кўргазманинг расмий очилиш маросимида Қатар Саноат ва савдо вазирлиги ва бир қатор йирик компаниялари раҳбарлари ҳамда мазкур мамлакатда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.

"Made in Uzbekistan" стендида тақдим этилган маҳсулотларнинг сифати Қатар расмийлари, тадбир меҳмонлар ва оммавий ахборот воситалари томонидан алоҳида эътироф этилди. 

Кўргазма давомида Ўзбекистон ва Қатар компаниялари вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтмоқда. 

Таъкидлаш керакки, "Project Qatar 2025" кўргазмаси Яқин Шарқ минтақасидаги етакчи халқаро қурилиш материаллари ва электротехника маҳсулотлари тадбири бўлиши кутилмоқда.

Унда 25 та мамлакатдан 250 та саноат корхоналари ўз маҳсулотларини тақдим этяпти.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш