Кувайт Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспортини кенгайтиришни режалаштирмоқда
Май 07, 2024. 19:07 • 42 сония
• 266
АЛ-КУВАЙТ, 7 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Аюбхон Юнусов Кувайтнинг "Suma Fruits International" компаниясига ташриф буюриб, менежерлар Муҳаммад Ҳусайн ва Сулаймон ал-Ҳамад билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат аввалида Кувайт вакиллари мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, ўзбек маҳсулотларининг экспорти учун тақдим этилаётган имтиёзлар, хорижий импортёрлар учун яратилган қулайликлар билан таништирилди.
Кувайт томони Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавотларини сотиб олиш учун ўзбек компаниялари билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини маълум қилди.
Томонлар, шунингдек, Ўзбекистондан мева-сабзавотларни Кувайтга олиб келиш бўйича энг арзон ва қулай транспорт-логистика йўллари хусусида ҳам фикр алмашдилар.
Ўзбекистон элчиси ташриф давомида "Suma Fruits International" компаниясида ҳўл мева ва сабзавотларни сақлаш учун яратилган шароитлар билан танишди.
Учрашув якунида "Suma Fruits International" компанияси ва Ўзбекистон компаниялари ўртасида музокаралар ўтказиш тўғрисида келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Кувайтда ўзбек маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди
Кувайт бозорларига ўзбек маҳсулотлари экспорти оширилади
АҚШнинг энг йирик савдо тармоқларида ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади
2025-йилда Ўзбекистондан Кувайтга 50 тоннадан ортиқ ҳўл ва қуруқ мевалар экспорт қилинди