Кувайт бозорида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган миллий либосларга қизиқиш ортмоқда

Декабрь 23, 2023. 10:49 • 2 дақ

143
Кувайт бозорида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган миллий либосларга қизиқиш ортмоқда

АЛ-КУВАЙТ, 23 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонасида «Gulf Mysore general trading company W.L.L» компанияси ижрочи директори Анупам Жайн билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт ҳажмини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди.


Учрашув аввалида суҳбатдошга мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, ўзбек маҳсулотларининг экспорти учун тақдим этилаётган имтиёзлар, хорижий импортёрлар учун яратилган қулайликлар ҳақида батафсил маълумот берилди.


Анупам Жайн ўз навбатида, компаниянинг Кувайтда бир неча савдо тармоқлари мавжудлигини таъкидлади.


- Биз Ўзбекистон элчихонаси кўмагида жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Ўзбекистондан умумий қиймати 15 минг АҚШ долларига тенг бўлган 500 дона кашта ва сўзана каби миллий либосларни импорт қилдик, – деди у. – Ҳозирги кунда  пахта ва ипакдан тайёрланган 5000 дона тайёр кийимларни харид қилиш устида ишлаяпмиз. Мазкур харидни амалга учун келгуси йил январь ойида Ўзбекистонга боришни режалаштиряпмиз.


«Gulf Mysore general trading company W.L.L» компанияси ижрочи директори, шунингдек, Ўзбекистондаги фабрика ва компаниялар раҳбарлари билан ҳамкорликни йўлга қуйиш учун музокаралар ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш