Ҳиндистондаги халқаро кўргазмада Ўзбекистон вакиллари 2 миллион долларлик экспорт келишувларига эришди
Февраль 19, 2024. 08:42 • 48 сония
• 213
ДЕҲЛИ, 19 февраль. /"Дунё" АА/. Ҳиндистонда бўлиб ўтган "Acrex India 2024" халқаро кўргазмада Ўзбекистон вакиллари янги ҳамкорлар билан экспорт келишувларига эришди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

40 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этган ҳамда совутиш, иситиш, вентиляция ва интеллектуал қурилиш технологияларига бағишланган мазкур кўргазмада "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси аъзоси, "Infinity Copper Group" (ICG) компанияси мисдан тайёрланган юқори қийматли буюмларни намойиш этди.
"ICG" делегацияси самарали музокаралар натижасида Ҳиндистоннинг иккита компанияси билан англашув меморандуми имзолади. Мазкур келишувлар доирасида қиймати 2 миллион долларлик маҳсулот етказиб берилади.
"Infinity Copper Group" компанияси сўнгги йилларда мамлакатимизда яратилган қулай ишбилармонлик муҳити ва халқаро ҳамкорлик учун очилган кенг имкониятлардан оқилона фойдаланиб, рақобатбардош маҳсулотлари билан халқаро бозорга дадил кириб бормоқда. Хусусан, ўтган йил хориж мамлакатларига қарийб 85 миллион доллар миқдорида мис қувурларини экспорт қилишга эришилди. Жорий йил АҚШ, Европа ва Африка давлатлари, шунингдек, Ҳиндистонга ҳам маҳсулот сотиш йўлга қўйилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Кувайтда ўзбек маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди
Кувайт бозорларига ўзбек маҳсулотлари экспорти оширилади
АҚШнинг энг йирик савдо тармоқларида ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади
2025-йилда Ўзбекистондан Кувайтга 50 тоннадан ортиқ ҳўл ва қуруқ мевалар экспорт қилинди