Logo

Ўзбекистонда етиштирилган ўрик ва гилос Россиянинг Сибир ўлкаси бозорларини забт этмоқда

Май 17, 2025. 07:56 • 31 сония

90
Ўзбекистонда етиштирилган ўрик ва гилос Россиянинг Сибир ўлкаси бозорларини забт этмоқда

НОВОСИБИРСК, 17 май. /"Дунё" АА/. Шу йилнинг 8-12 май кунлари Ўзбекистонда етиштирилган янги ўрик ва гилос меваларининг биринчи партияси Россиянинг Новосибирск вилоятига экспорт қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"NGS.ru" электрон порталининг "Россельхознадзор" Сибир ҳудудлараро бошқармаси маълумотига таяниб маълум қилишича, Ўзбекистондан келтирилган мева ва резаворлар Новосибирск дўконлари пештахталарига қўйилишидан олдин фитосанитария назоратидан муваффақиятли ўтган.

"Барча мева ва резаворлар партиялари мажбурий ҳужжатларга эга, уларнинг хавфсизлиги фитосанитария экспертизаси хулосалари билан тасдиқланган", – дейилади манбада.

Бугунги кунда Новосибирск ва Сибирнинг бошқа шаҳарларига Ўзбекистонда етиштирилган 167 тонна ўрик ва 5,5 тонна гилос етказиб берилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш