Кувайтлик тадбиркорлар билан "Ўзбекистон озиқ-овқат фестивали"га тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
Ноябрь 15, 2025. 17:44 • 2 дақ
• 85
АЛ-КУВАЙТ, 16 ноябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимизнинг Кувайтдаги Элчихонаси ташаббуси билан Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда маҳаллий "The Sultan Center Group" компанияси вакиллари ўртасида видеоконференция ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Онлайн учрашувда шу йил 16–17 декабрь кунлари Ал-Кувайт шаҳрининг "The Sultan Center" супермаркетлари тармоғида ташкил этиладиган "Ўзбекистон озиқ-овқат фестивали"га тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
Бугунги кунда "The Sultan Center" савдо тармоғи 4 та мамлакатда 70 та супермаркетга эга. Унинг Кувайтда 40 дан oртиқ дўкoни ва oнлайн xарид қилиш xизмати мавжуд. Компания Ўмон Султoнлигида 7 та, Иoрданияда 17 та ва Баҳрайнда 3 та супермаркетга эгалик қилади.
Муҳокама жараёнида Кувайт томони билан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларини "The Sultan Center" тармоғида сотиш учун шартнома имзолаш, етказиб бериш, қадоқлаш ва тўлов шартлари келишиб олинди.
Шунингдек, Кувайтнинг "JAMEIA Dot Com Food Stores" компанияси вакиллари билан ҳам ушбу фестиваль доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича фикр-мулоҳаза алмашилди.
Ҳозирги кунда мазкур компания ва унга тегишли "Jameia.com" онлайн савдо платформасида Кувайт аҳолисининг 50 фоиздан ортиғи – 2,1 миллион мижоз рўйхатдан ўтган. Компаниянинг йиллик даромади 40 миллион доллардан ортиқ. Платформа 500 дан ортиқ чакана савдо дўкони ва 700 та етказиб берувчи билан ҳамкорлик қилади.
Учрашувда ўзбек тадбиркорларининг "Jameia.com" онлайн савдо платформасида ташкил этилаётган "Made in Uzbekistan" ойнасига маҳаллий маҳсулотларимизни жойлаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Онлайн платформада илк босқичда озиқ-овқат маҳсулотлари сотишни йўлга қўйишга келишилди.
Ушбу маҳсулотларни Кувайтга етказиб келиш, нархлари, Ўзбекистондан келтирилган маҳсулотларни "Jameia.com"га тегишли омборларда сақланган ҳолда сотувини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШнинг энг йирик савдо тармоқларида ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади
2025-йилда Ўзбекистондан Кувайтга 50 тоннадан ортиқ ҳўл ва қуруқ мевалар экспорт қилинди
Кувайтга илк бор 23 тонна қора майиз экспорт қилинди
Ўмонлик ишбилармонлар билан экспорт-импорт масаласида фикр-мулоҳаза алмашилди