Биринчи ярим йилликда ўзбек моши экспортининг 80 фоиздан ортиғи Хитойга йўналтирилди
Август 08, 2025. 17:45 • 42 сония
• 40
ТОШКЕНТ, 8 август. / "Дунё" АА/. Ўтган 6 ой давомида Ўзбекистон Хитойга 27,5 минг тонна мош экспорт қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё"АА мухбири.

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-июнь ойларида хорижга қиймати 30 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 32 859 тонна мош экспорт қилган.
Мош экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 160 тоннага камайган.
Хусусан, Ўзбекистон 2025 йилнинг ўтган 6 ойи давомида Хитойга 27 514 тонна, Қозоғистонга 1 714 тонна, Афғонистонга 1017 тонна, Нидерландияга 714 тонна, Россияга 526 тонна ва бошқа давлатларга 1374 тонна мош экспорт қилди.
Шунингдек, жорий йилдан бошлаб ўзбек мошини Буюк Британияга етказиб бериш йўлга қўйилди ва бу икки томонлама савдода янги йўналишга айланди. Биринчи ярим йилликда Буюк Британия тадбиркорлари Ўзбекистондан 200 тоннадан ортиқ мош сотиб олди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Кувайтда ўзбек маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди
АҚШнинг энг йирик савдо тармоқларида ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади
2025-йилда Ўзбекистондан Кувайтга 50 тоннадан ортиқ ҳўл ва қуруқ мевалар экспорт қилинди
Кувайтга илк бор 23 тонна қора майиз экспорт қилинди