Logo

Ўзбекистон олий таълим муассасаларида қанча хорижлик талаба таҳсил олмоқда?

Май 12, 2025. 17:48 • 34 сония

86
Ўзбекистон олий таълим муассасаларида қанча хорижлик талаба таҳсил олмоқда?

ТОШКЕНТ, 12 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон олий таълим муассасаларида 2024/2025 ўқув йилида 12,5 минг нафар хорижлик талабалар таҳсил олмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг энг катта қисмини, яъни 6502 нафарини ҳиндистонликлар ташкил этмоқда. Кейинги ўринларда эса 1430 нафар талаба билан Туркманистон ва 1250 нафар талаба билан Покистон турибди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда Россиядан 732 нафар, Қозоғистондан 639 нафар, Қирғизистондан 369 нафар, Хитойдан 325 нафар, Тожикистондан 322 нафар, Корея Республикасидан 197 нафар, Афғонистондан 157 нафар, Канададан 126 нафар ва бошқа давлатлардан 431 нафар талаба таҳсил оляпти.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш