21 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Ҳиндистон хизматлар соҳасидаги бизнес семинари ўтказилади
Декабрь 20, 2023. 12:07 • 33 сония
• 171
ДЕҲЛИ, 20 декабрь. /"Дунё" АА/. Эртага Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Ҳиндистон хизматлар соҳасидаги бизнес семинари ўтказилади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Анжуман Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, мамлакатимизнинг Деҳлидаги элчихонаси, Ҳиндистон Савдо ва саноат вазирлиги Савдо департаменти, Ҳиндистоннинг Тошкентдаги дипломатия миссияси ва бошқа қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Форум иштирокчилари логистика, муҳандислик дизайни ва меъморчилик, молия ва бухгалтерия, солиқ маслаҳати, таълим ва тиббиёт туризми, меҳмонхона бизнеси, консалтинг ва ҳуқуқий хизматлар ҳамда бошқа йўналишлардаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилади. Шунингдек, икки мамлакат ишбилармонлари ўртасида В2В шаклидаги учрашувлар уюштирилиши, янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ўрганилиши режалаштирилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда
Доҳа форуми доирасида Термиз мулоқотининг стратегик аҳамияти тақдим этилди
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди