Logo

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига тарихда илк маротаба аёл киши раҳбар этиб тайинланиши мумкин

Сентябрь 23, 2025. 16:29 • 48 сония

113
Бирлашган Миллатлар Ташкилотига тарихда илк маротаба аёл киши раҳбар этиб тайинланиши мумкин

ТОШКЕНТ, 23 сентябрь. /"Дунё" АА/. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг навбатдаги бош котиби илк бор аёл киши бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Bloomberg" агентлиги маълумотига кўра, номзодлар орасида Янги Зеландиянинг собиқ бош вазири Жасинда Ардерн ҳам бор.

"Ҳозиргача БМТга раҳбарлик қилган тўққиз кишининг ҳаммаси эркаклар эди, – дейилган хабарда. – Ушбу анъанани ўзгартиришга даъват тобора кучаймоқда.

Шу ой қабул қилинган резолюция БМТ аъзоларини Бош котиб лавозимига номзод танлашда гендер масаласини жиддий кўриб чиқишга чақиради".

Қайд этилишича, Жасинда Ардерн ташқари эҳтимолий номзодлар орасида Барбадос ҳукумати бошлиғи Миа Моттли, БМТ Инсон ҳуқуқи бўйича собиқ комиссари Мишель Бачелет ва бош котиб ўринбосари Амина Муҳаммад ҳам бор.

АҚШ биринчи навбатда Америка устуворлигига жавоб берадиган раҳбарни афзал кўриши эҳтимоли юқори. Шу боис Вашингтон Эроннинг ядровий дастури ташаббуси ва Барқарор ривожланиш мақсади бўйича позицияси учун МАGАТE бош директори Рафаэль Гросси номзодини қўллаб-қувватлаши мумкин.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш