Эрон ташқи ишлар вазири мамлакат уранни бойитишдан воз кечолмаслигини маълум қилди
Июль 22, 2025. 19:54 • 2 дақ
• 36
ТЕҲРОН, 22 июль. /Дунё АА/. Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи "Fox News" телеканалига берган интервьюсида Теҳрон уранни бойитишдан воз кечмаслигини маълум қилди, деб хабар қиляпти "Дунё АА мухбири.

Эрон ташқи ишлар вазирининг айтишича, бойитиш жиддий зарар туфайли тўхтатилган. "Бироқ, биз уранни бойитишдан воз кечолмаслигимиз аниқ, чунки бу олимларимизнинг ютуғи, – деди вазир. Ва бу миллий ғурур масаласидир".
У, шунингдек, Эрон Қўшма Штатлар билан музокаралар учун очиқ эканини таъкидлаб, ҳар қандай бўлажак ядровий келишув Теҳронга бойитиш ҳуқуқини бериши кераклигини қўшимча қилди. "Агар улар (АҚШ) ўзаро манфаатли ечим изласа, мен улар билан гаплашишга тайёрман", деди Эрон ТИВ раҳбари.
Таъкидлаш жоизки, Теҳрон ядровий дастури бўйича АҚШ-Эрон музокаралари Исроилнинг Эрон ядро иншоотларига ҳужуми туфайли тўхтатилган эди. Кейин Вашингтон тинч мақсадларда атом энергияси ишлаб чиқариш учун Эрон ва бошқа араб давлатлари иштирокида минтақавий консорциум яратишни таклиф қилди.
25 июль куни Эрон, Буюк Британия, Франция ва Германия вакиллари Истанбулда Эрон ядро дастури бўйича музокаралар ўтказади. Бу Эрон ва Исроил ўртасидаги 12 кунлик ҳарбий қарама-қаршиликдан кейинги илк учрашувдир.
Эслатиб ўтамиз, Европа давлатлари ядровий музокаралар тикланмаса ёки аниқ натижалар бермаса, август ойи охиригача БМТнинг Теҳронга қарши санкциялари тикланишини билдирди.
Бироқ, "Reuters" агентлиги Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Казем Ғарибободий баёнотига таяниб хабар беришича, Эронга қарши халқаро санкцияларнинг қайта жорий этилиши унинг ядровий дастури атрофидаги "вазият"ни мураккаблаштиради.
"AFP" агентлиги олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Буюк Британия билан янги авиақатновлар йўлга қўйилди
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда