Европарламент авиайўловчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича янги қоидаларни тасдиқлади

Июль 09, 2026. 10:00 • 2 дақ

141
Европарламент авиайўловчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича янги қоидаларни тасдиқлади

БРЮССЕЛЬ, 9 июль. /“Дунё” АА/. Европа парламенти авиапассажирлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича янги қоидаларни тасдиқлади, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири “DW” нашрига таяниб.

Янги меъёрларга кўра, болали йўловчилар самолётдаги ёнма-ён ўриндиқларни бепул банд қилиши мумкин бўлади. Шунингдек, ҳаракатланиш имконияти чекланган шахсларга ҳамроҳлик қилувчиларга ҳам шундай имконият тақдим этилади.

Бундан ташқари, авиакомпаниялар қўл юкини ҳисобга олган ҳолда чиптанинг тўлиқ нархини кўрсатишга мажбур бўлади ва йўловчининг исм-шарифидаги хатоларни тузатиш бепул амалга оширилади.

Агар рейс ташувчининг айби билан уч соатдан ортиққа кечиктирилса, йўловчилар парвоз масофасига қараб 250 евродан 600 еврогача товон пули олиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Тўлов учун аризани тўққиз ой ичида топшириш мумкин, авиакомпания эса 30 кун ичида жавоб қайтариши шарт.

Шунингдек ўқинг

Ташувчилар ноқулай об-ҳаво шароитлари, табиий офатлар, йўловчиларнинг тажовузкор хатти-ҳаракатлари ёки аэропорт ходимларининг иш ташлашлари сабабли юзага келган кечикишлар учун жавобгар бўлмайди.

Шунингдек, агар авиакомпания уч соат ичида янги йўналиш таклиф этмаса, йўловчилар муқобил саёҳатни мустақил равишда ташкил этиш ҳуқуқига эга бўлади. Бундай ҳолда, харажатлар дастлабки чипта нархининг 400 фоизигача қопланиши мумкин.

Мазкур қоидалар кучга киргач, авиакомпанияларга тайёргарлик кўриш учун 12 ой муҳлат берилади. Янги меъёрлар тўлиқ ҳажмда 2027 йилнинг ёзида амал қила бошлаши кутилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш