Ўзбекистон Бош консулхонаси: Истанбулдаги ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар, шунингдек, прокуратура томонидан ҳибсга олинганлар орасида мамлакатимиз фуқаролари аниқланмаган
Апрель 02, 2024. 20:29 • 43 сония
• 245
ИСТАНБУЛ, 2 апрель. /"Дунё" АА/. Бугун маҳаллий вақт билан соат 13:00 да (Тошкентда 15:00) Истанбул вилояти Шишли туманидаги 16 қаватли турар-жой биносида юз берган ёнғинда 29 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси telegram канали маълумотига кўра, ёнғин бинонинг биринчи қаватида жойлашган тунги клубда содир бўлган. Клуб Рамазон ойи муносабати билан фаолият юритмаётган бўлиб, таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги маълум қилинди. Ҳолат юзасидан маҳаллий прокуратура томонидан жиноий иш қўзғатилиб, ҳозирги вақтда 5 киши ушланган. Ҳалок бўлганларнинг барчаси тунги клубни таъмирлаётган ишчилар бўлган. Уларнинг шахсига аниқлик киритиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Бош консулхона хабарига кўра, жабрланганлар ва ушланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари аниқланмаган.
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси telegram каналидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбек шоирининг китоби Ҳиндистонда инглиз тилида нашр этилди
Буюк Британия билан янги авиақатновлар йўлга қўйилди