Хитойнинг Хэбэй провинциясидаги кўчки оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди
Июль 30, 2025. 19:11 • 28 сония
• 46
ТОШКЕНТ, 30 июль. /"Дунё" АА/. Хитой шимолидаги Хэбэй провинциясида содир бўлган кўчки оқибатида 8 киши ҳаётдан кўз юмди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Озарбайжоннинг "Report" ахборот агентлиги Хитой марказий телевидениеси маълумотига таяниб ёзишича, яна тўрт киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда. Расмийлар зарар кўрган ҳудудда тупроқнинг кучли намлангани ва кутилаётган ёғингарчилик туфайли яна кўчкилар хавфи борлигидан огоҳлантирмоқда.
Бундан аввал, Пекинда кучли ёмғир ва сув тошқини 30 кишининг ўлимига сабаб бўлгани, расмийлар эса 80 мингдан ортиқ аҳолини эвакуация қилгани маълум қилинган эди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Буюк Британия билан янги авиақатновлар йўлга қўйилди
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда