Ўзбекистоннинг Вақт ва частота лабораторияси Халқаро ўлчовлар ва тарозилар бюросининг Халқаро атом вақти гуруҳига тўла ҳуқуқли аъзо бўлди
Апрель 04, 2024. 10:55 • 44 сония
• 308
ТОШКЕНТ, 4 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон миллий метрология институтининг Вақт ва частота лабораторияси Халқаро ўлчовлар ва тарозилар бюросининг (BIPM) Халқаро атом вақти (TAI) гуруҳига тўла ҳуқуқли аъзо бўлди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

2024 йил март ҳолатига кўра, BIPM TAIда 69 та давлатдан 90 та лаборатория аъзо сифатида Мувофиқлаштирилган универсал вақт (UTC)ни шакллантиришда иштирок этмоқда.
Ўзбекистон миллий метрология институтининг Вақт ва частота лабораторияси BIPM TAIнинг 90- аъзоси бўлди.
Шунингдек, лаборатория BIPM Вақт ва частота маслаҳат қўмитаси (CCTF) томонидан доимий равишда олиб бориладиган CCTF-K001. UTC асосий солиштиришда иштирок эта бошлади.
Бу ўз навбатида, Ўзбекистон миллий метрология институтида ҳосил қилинган Вақт ва частота эталони ҳамда Вақт ва частота лабораториясидаги мавжуд намунавий ўлчаш воситалари метрологик кузатилувчанлигини Халқаро бирликлар тизими (SI)гача таъминлаш имкониятини беради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда
Доҳа форуми доирасида Термиз мулоқотининг стратегик аҳамияти тақдим этилди
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди