Logo

"Uzbekistan Airways" миллий авиакомпанияси 15 йил ичида илк бор қиш мавсумида ҳам Токиога парвозларни йўлга қўйди

Декабрь 13, 2023. 11:01 • 38 сония

2719
"Uzbekistan Airways" миллий авиакомпанияси 15 йил ичида илк бор қиш мавсумида ҳам Токиога парвозларни йўлга қўйди

ТОКИО, 13 декабрь. /"Дунё" АА/. Япониялик сайёҳларни жалб қилиш ҳамда у давлатда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси 2023 йил декабридан 2024 йил мартига қадар "Тошкент–Токио–Тошкент" йўналишида бўладиган тўғридан тўғри рейсларни давом эттиришга қарор қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Шу вақтга қадар "Тошкент–Токио–Тошкент" йўналишида тўғридан тўғри рейслар фақат апрель–октябрь ойларида амалга оширилар эди.


Мазкур авиақатновлар сўнгги 15 йил ичида илк маротаба қиш мавсумида ташкиллаштирилаётган бўлиб, Япониядан сайёҳлар оқимини ошириш, мамлакатимиз орқали Марказий Осиё, МДҲ, Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларига транзит қатновларини кенгайтириш, шунингдек, Японияда вақтинча фаолият олиб бораётган ватандошларимизга қулайликлар яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш