Саида Мирзиёева: Мамлакат келажаги одамлар сони билан эмас, улар қандай имкониятларга эга бўлиши билан белгиланади

Сентябрь 25, 2026. 19:00 • 2 дақ

• 136
Саида Мирзиёева: Мамлакат келажаги одамлар сони билан эмас, улар қандай имкониятларга эга бўлиши билан белгиланади
Саида Мирзиёева: Мамлакат келажаги одамлар сони билан эмас, улар қандай имкониятларга эга бўлиши билан белгиланади
Саида Мирзиёева: Мамлакат келажаги одамлар сони билан эмас, улар қандай имкониятларга эга бўлиши билан белгиланади

ТОШКЕНТ, 25 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева демографик барқарорлик масалаларига бағишланган тадбирда иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) билан биргаликда демографик барқарорлик масалаларига бағишланган тадбир ўтказдик, – деб ёзди Саида Мирзиёева ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистоннинг энг асосий капитали – унинг ёш авлоди. Ушбу салоҳият келгусида демографик дивиденд манбаига айланиши учун бугунданоқ ҳар бир инсоннинг, айниқса, аёллар ва болаларнинг саломатлиги, таълими ҳамда хавфсизлигига инвестиция киритишимиз зарур.

Шунингдек ўқинг

Бу борадаги саъй-ҳаракатларимиз манзилли ва узоқ муддатли бўлишини таъминлаш мақсадида демографик прогнозлаш тизимини йўлга қўйяпмиз ҳамда “Демографик дивиденд – 2050” стратегиясини ишлаб чиқишни режалаштиряпмиз.

Мамлакатимиз келажаги нафақат аҳоли сони, балки энг аввало улар қандай имкониятларга эга бўлиши билан белгиланади”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш