Россия ОАВ Саида Мирзиёеванинг БМТдаги нутқини кенг ёритди

Сентябрь 25, 2026. 20:00 • 2 дақ

• 107
Россия ОАВ Саида Мирзиёеванинг БМТдаги нутқини кенг ёритди
Россия ОАВ Саида Мирзиёеванинг БМТдаги нутқини кенг ёритди
Россия ОАВ Саида Мирзиёеванинг БМТдаги нутқини кенг ёритди

МОСКВА, 25 сентябрь. /“Дунё” АА/. Россия ОАВ Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси 81-сессиясида сўзлаган нутқини кенг ёритди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, “ТАСС”, “РИА Новости”, “Яндекс.Новости”, “Дзен”, “Российской газеты”, “Lenta.ru” ва бошқа нуфузли ахборот ресурсларида Саида Мирзиёеванинг нутқи Ўзбекистоннинг очиқлик, яхши қўшничилик ва прагматик мулоқотга асосланган узоқ муддатли ташқи сиёсат стратегияси сифатида тақдим этилди.

Россия оммавий ахборот воситалари асосий эътиборни геосиёсий ташаббуслар, минтақавий хавфсизлик масалалари ва халқаро институтларни ислоҳ қилишга қаратди. Хусусан, БМТ самарадорлигини ошириш, Хавфсизлик Кенгашини кенгайтириш ва қабул қилинаётган қарорларни амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш зарурлиги тўғрисидаги баёнотлардан иқтибослар келтирилмоқда.

Орол денгизи ҳалокатининг экологик оқибатлари ва сунъий интеллектни ривожлантириш билан боғлиқ халқаро хатарлар алоҳида ёритилди. Россия матбуоти Ўзбекистоннинг иқтисодий кўрсаткичларига ҳам алоҳида тўхталиб, Марказий Осиёда рўй бераётган ўзгаришлар, жумладан, чегара низоларидан ҳамкорликни ривожлантиришга ўтилаётганини қайд этган.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича позициясига ҳам эътибор қаратилган. Жумладан, нашрларда мамлакатни фақат таҳдид манбаи сифатида қабул қилмаслик, балки аҳолисининг тинч ҳаётга қайтиши учун шароит яратишга кўмаклашиш чақириғидан иқтибослар келтирилган.

Бундан ташқари, Россия медиалари Ўзбекистон 2035–2036 йилларга БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини илгари сургани ҳақида хабарлар берди.

Саида Мирзиёеванинг Нью-Йоркдаги дипломатик фаолиятининг ёритилиши Бош Ассамблеядаги нутқ доирасидан ташқарига чиқди. ОАВ унинг БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашуви, Америка бизнеси ва технология компаниялари, жумладан, “Google” ва “DFC” вакиллари билан музокаралари ҳақида ҳам турли хабарлар тарқатди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш