Ўзбекистон 2027 йилда БМТнинг “Space4Water” халқаро конференциясини ўтказади
Июнь 17, 2026. 19:30 • 59 сония
• 98
ВЕНА, 17 июнь. /“Дунё” АА/. БМТнинг Космосдан тинч мақсадларда фойдаланиш қўмитаси (COPUOS) 69-сессияси доирасида Ўзбекистон сув ресурсларини бошқаришда космик технологияларни қўллаш борасидаги тажрибаси намойиш қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбир иштирокчиларига мамлакатимизда сув хўжалигини рақамлаштириш, сунъий йўлдош маълумотлари ёрдамида сув омборлари мониторингини юритиш, қишлоқ хўжалигида сув истеъмолини баҳолаш бўйича замонавий ечимларни жорий этишга қаратилган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, сессия давомида БМТнинг Космик масалалар бўйича бошқармаси (UNOOSA) билан ҳамкорликда 2027 йилда Ўзбекистонда навбатдаги “Space4Water” халқаро анжумани ўтказилиши маълум қилинди.
Мазкур тадбир сув хавфсизлиги, иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларини бошқариш ва космик технологияларга асосланган инновацион ечимларни муҳокама қилиш учун муҳим халқаро майдон бўлиб хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси