Logo

Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий Кенгашига сайланди

Июнь 08, 2024. 16:42 • 44 сония

1228
Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий Кенгашига сайланди

НЬЮ-ЙОРК, 8 июнь. /"Дунё" АА/. Кеча Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йорк шаҳридаги бош қароргоҳида 2025-2027 йилларга мўлжалланган БМТ Иқтисодий ва ижтимоий Кенгаши (ECOSOС) аъзолари сайлови бўлиб ўтди, деб хабар беради "Дунё" АА мухбири.

Яширин овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистон БМТга аъзо давлатларнинг 185 овозини тўплади ва ўз тарихида биринчи марта ECOSOСга уч йил муддатга сайланди.

Мамлакатимизнинг БМТнинг ушбу муҳим органига сайлангани Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистонда ҳаётнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар халқаро ҳамжамият ва БМТга аъзо давлатлар томонидан кенг эътироф этилганидан далолатдир.

Эслатиб ўтамиз, ECOSOС БМТнинг асосий органи бўлиб, ташкилотнинг иқтисодий ва ижтимоий фаолиятини мувофиқлаштиришга масъулдир. Кенгаш Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тизимида барқарор ривожланишнинг барча уч йўналиши – иқтисодий, ижтимоий ва экологик жиҳатдан рағбатлантириш бўйича асосий ўринни эгаллайди. Унинг таркибига 54 мамлакат кириб, 3 йиллик муддатга сайланади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш